Матбуот котибларига гувоҳномалар топширилди

Улашиш:

Жиззах вилоят  Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарларига аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди. 

Тадбирда давлат ва хўжалик бошқарув органлари матбуот котиблари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорининг 8-бандига мувофиқ 2019 йилнинг 18 декабрь куни Жиззах вилоятидаги мавжуд  барча ахборот хизматлари раҳбарлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида аттестациядан ўтказилди. 

Аҳамиятлиси, мазкур гувоҳномаларга 3 йилгача амал қилинади.

 

 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда шунингдек, Ахборот хизмати раҳбарлари фаолиятидаги ташкилий масалалар, жумладан Президент қарорида белгиланган вазифаларнинг вақтида бажарилиши кенг муҳокама қилиниб, 2020 йил давомида бажарилиши зарур бўлган медиа-режалар ва тадбирлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.