Ёмғирлар ва ҳароратнинг пасайиши. Синоптиклар жорий ҳафтанинг об-ҳаво прогнозини тақдим қилишган

Улашиш:

Жорий ҳафтада Ўзбекистонда илиқ ва қуёшли кунлар ўрнига   ёмғир ва совуқлашиш келади.  

“Ўзгидромет” берган маълумотларга кўра, об-ҳаво қуёшли ва жуда илиқ бўлишни   давом этади. Фақат шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 24-27даражани, шимолда 12-17даражани ташкил этади.

Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шамол баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 15-20о гача пасаяди.

Чоршанба ва пайшанба кунлари фақат республиканинг жанубий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ўзбекистон бўйича энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни прогноз қилинмоқда.

Ҳаво ҳарорати 23 октябрда кечаси 8-13о, кундузи 10-15°, 24 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 12-17°, 25 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 14-19° бўлади.

22 октябрдан 25 октябргача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, 23-25 октябрда айрим ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади.

Тошкентда бугун қуёшли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, ҳарорат кундузи 25-27о бўлади.

Эртага кечга томон вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13о, кундузи 17-19о бўлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.