Жиззах шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мухамедова Нодиранинг 06.09.2021 йил кунги реестр билан расмийлаштирилган қарз шартономасига асосан қарздор Жиззах шахри Наврўз МФЙ да яшовчи 08.01.1993 йилда туғилган Кулбулдиев Жамолидиндан ундирувчи Мардонов Бунёд фойдасига 28.000.000 сўм қарз ундириши тўғрисида ижро хужжати келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулклари, транспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳақида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди ва олинган жавоб хати бўйича қарздорнинг номида “Кобальт” русумли, давлат белгиси 25 С 502 ҒА бўлган автотраспорт воситаси мавжудлиги аниқланиб, мазкур автомашина холислар иштирокида хатланиб, вақтинча сақлаш шахобчасига жойлаштирилди.
Ҳозирги кунда ушбу транспорт воситаси тегишли ташкилотлар орқали баҳоланиб, аукцион орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.
Х.Х.Норхўжаев - Давлат ижрочиси 1-даражали юрист