Туркия фожиаси ҳақида огоҳлантирган олим яна бир кучли зилзилани башорат қилди

Улашиш:
Туркия фожиаси ҳақида огоҳлантирган олим яна бир кучли зилзилани башорат қилдиТуркия ва Сурияда ҳалокатли зилзила бўлишидан огоҳлантирган сейсмолог Франк Хугербитс март ойида Россиянинг Узоқ Шарқида янги силкинишлар бўлиши мумкинлигини айтди.
Олимнинг сўзларига кўра, Ер, Меркурий ва Сатурннинг алоҳида жойлашуви туфайли шу ҳафтада Ерда 8,5 ва ундан юқори магнитудали “мегазилзила” содир бўлиши мумкин.

Тинч океанининг ғарбий қисмида яна сезиларли тебранишлар кузатилди. Шимолда Камчатка, Куриль ороллари ва Япония, Филиппин устидан, шунингдек, Сулавеси устидан, Хальмахера, эҳтимол ҳатто Банда денгизи устидан, Индонезия. Бу 3 ёки 4 мартгача сезиларли бўлиши мумкин”, - деди Хугербитс.

У ушбу ҳудудлар аҳолисини сейсмик фаоллик юзага келган тақдирда режа тайёрлашга чақирди.

Март ойининг биринчи ҳафтаси жуда муҳим бўлади. Биз кучли ёки ўта кучли сейсмик ҳодисани кўришимиз мумкин. Бу барчани юқори тайёргарликка чорлаши керак. Агар сиз сейсмик хавфли ҳудудда бўлсангиз, сизга доимо зилзила учун фавқулодда вазиятлар режаси керак бўлади. Прогноздан қатъи назар, сизга зилзила учун ҳаракат режаси керак. Ер силкинишни бошлаганда, сиз уйдан ёки бинодан жуда тез чиқиб кетиш имкониятига эга бўлишингиз керак. Бу ҳаётни сақлаб қолади”, - деб тушунтирди олим.

Ўз навбатида, россиялик экспертлар голланд тадқиқотчисининг баёнотларини танқид қилишди. Россия Фанлар академиясининг Зилзилани башорат қилиш назарияси ва математик геофизика институти директори Пётр Шебалин Хугербитсни олим эмас, балки башоратчи деб атади. Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати Камчатка филиали директори Данила Чебровнинг РИА Новостига айтишича, яриморолда зилзиладан дарак берувчи ҳеч қандай белгилар қайд этилмаган.
Хугербитс 3 февраль куни “эртами-кечми” Туркиянинг жанубий қисмида, Сурия билан чегарада 7,5 магнитудали силкинишлар бўлишини башорат қилган эди.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш вилоятида 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Расмийлар бу мисли кўрилмаган “аср фалокати” эканини айтди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, зилзилалар қурбонлари сони 45 мингдан ошди.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.