Нега Туркияда даҳшатли зилзилалар кўп бўлади?

Улашиш:

Туркияда сўнгги ўн йилликдаги энг даҳшатли зилзила кўплаб турар-жой биноларини вайрон қилди. Шунингдек, Суриядаги фуқаролар уруши ва бошқа можаролардан қочган миллионлаб одамларга ҳам жиддий зарар келтирди.

Ер силкинишлари Кипр, Ливан, Ироқ ва Мисрда ҳам сезилган.

Туркия бўйлаб минглаб бинолар қулагани, қурбонларнинг аксарияти жанубий Ҳатай вилоятида бўлгани хабар қилинган.

Туркия плиталар чорраҳасида

Туркиянинг зилзилаларга юқори мойиллиги унинг уч хил тектоник плиталар кесишмасида жойлашгани билан боғлиқ.

Умуман олганда, Ер қобиғи монолит эмас, балки алоҳида бўлаклардан - литосфера плиталаридан (платформалардан) иборат. Бу қаттиқ плиталар том маънода Ернинг суюқ магма қисмида худди сув устидаги барглар каби туради.

Ернинг энг устки қобиғини ташкил этувчи бу қуруқлик массалари доимий равишда ҳаракатланади ва бир-бирига яқинлашиб-узоқлашади ёки ишқаланади. Зилзилалар кўпинча плиталар ёриқлари чизиқларида содир бўлади.

Туркиянинг катта қисми Анадолу тектоник плитасида жойлашган бўлиб, у катта Евросиё ва Африка плиталари ва кичик Арабистон плиталари ўртасида жойлашган.

Плиталар бир-бирини босиб тургани ва бир-бирининг остида жойлашгани сабабли, икки плита ишқаланиш туфайли «ёпишиб қолиши» мумкин.

Плиталарнинг одатдаги тезлиги йилига тахминан 1-2 сантиметр. Шу билан бирга, плиталарнинг ҳаракат йўналишлари турлича бўлгани сабабли улар туташган жйоларда босим ва қувват пайдо бўлади.

Бу плиталар босим кўтарилиши натижасида ажралганида катта миқдорда энергия чиқаради ва бу зилзила ёки цунами шаклида сезилади.Бу кеск инлик Ер юзасидаги тоғ тизмалари йўналишида аниқ кўринади.

Бу сафар Арабистон плитаси ва Анадолу плитасидаги босим кучайганидан плиталар бирданига 3 метрга силжиган. Буни худди столдаги икки пластилин бўлагининг бири босилса иккинчисининг четини сиқиб, бурчагини эзишига ўхшатиш мумкин.

Зилзилалар тарихи

Туркиянинг учта тектоник плиталари бирлашадиган маконда жойлашуви ўтган асрда кучли зилзилаларга сабаб бўлган.

1939 йил декабрда Туркия шарқидаги Арзинжон шаҳри яқинида 7,8 магнитудали зилзила содир бўлиб, 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

Кейинги ўн йилликларда яна бир қанча зилзилалар содир бўлди, жумладан, 1976 йилда Шарқий Ван вилоятидаги Калдиран-Мурадие зилзиласи оқибатида 4000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

1939 йилдаги фалокатдан бери энг ҳалокатли – 7,4 магнитудали зилзила 1999 йил август ойида Мармара денгизи минтақаси ғарбидаги Измит шаҳрида содир бўлди. Ўшанда 17000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 43000 дан ортиқ киши жароҳат олган эди.

Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, 2022 йилда Туркияда 22 мингдан ортиқ зилзила қайд этилган.

Душанба куни юз берган зилзила мамлакатда 1999 йилдан бери энг кучлиси бўлди. Бу пайшанба кунига қадар давом этиши кутилаётган қор бўрони вақтида содир бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.