Ўзбекистонда беш йилда саноат корхоналари кескин кўпайгани айтилди

Улашиш:

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда рўйхатдан ўтган саноат соҳасидаги корхоналар сони 108 080 тани ташкил этди.

Саноат корхоналари сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,2 фоизга ошган.

Сўнгги йилларда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 июль ҳолатига):

2019 йилда – 69 451 та

2020 йилда – 80 886 та

2021 йилда – 95 416 та

2022 йилда – 100 849 та

2023 йилда – 108 080 та.

Аввалроқ Статистика агентлиги берган хабарга кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатлардан қиймати 3,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини 
импорт қилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.