Жиззахда ИННО технопарки қурилади. Бу ҳақда Туркиянинг “Д&Б Мастерс” компанияси билан учрашувда маълум қилинди

Улашиш:

ИННО Технопарк Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик технопарклардан бир ҳисобланиб, 2022-йил январ ойида ишга туширилган. Тошкент шаҳрида жойлашган ушбу технопарк - ёшларнинг ўз лойиҳаларини ва ғояларини амалга ошириш ва ривожлантириш учун барча шароитларга эга, замон талабларига жавоб берувчи энг сўнги русумда жиҳозланган ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки ҳисобланади. 

Шундай, технопаркни Жиззах шаҳрида ҳам қурилиши режалаштирилган эди. Технопарк лойиҳачиси “Д&Б Мастерс” компанияси ҳисобланиб, бугунги кунда технопарк учун Жиззах шаҳри “Сангзор” МФЙ ҳудудидан 7294 м2 майдонда бино қад ростлаши мумкин. Бино 4 қаватдан иборат бўлиб, конференция зал, кутубхона, ишлаб чиқариш хоналари, ошхона ва бошқа ўқув турдаги хоналарга бўлинади. 

Лойиҳа ҳақида пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига маълумот бериш мақсадида, дастлаб, 17-январ куни Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати ИК мажлислар залида, бугун 18-январ куни эса Жиззах шаҳридаги ИТ-парк биносида учрашув бўлиб ўтди. 

Маълум қилинишича, объектни қуриш ишлар бошланиши тендер ўтказилганидан сўнг, март ойларида бошланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.