"Жиззах" эркин иқтисодий зонаси нега электрдан узилди?

Улашиш:

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги 10 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари 3 кундирки электр токисиз қолмоқда. Бу ерда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар, янги бунёд этилаётган Технопарк ва қатор электр токи билан ишлайдиган корхоналар фаолияти тўхтаб қолган. Бу ҳақда шу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар Sangzor.uz’га маълум қилди.

Ҳозирда вилоят Электр тармоқлари корхонасига қилинган мурожаат самарасиз қоляпти. Улар ушбу ҳудудга электр токи берилмаслиги сабабини юқори кучланишли ҳаво линияларидаги йўқотишлар учун қарздорлик мавжудлиги билан изоҳлаган.

  • Кўпчилигимиз давлатдан кредит олиб фаолият юритяпмиз, - дейли тадбиркорлардан бири.- Лекин 3 кундан бери электр токи берилмагани учун ишимиз тўхтаб қолган. Президентимиз тадбиркорларга ҳар қандай шароит яратиб бериш борасида тинимсиз гапирадилар. Бироқ вилоят Электр тармоқлари корхонаси бу гапларга тескари иш қилиб фаолиятимизни бутунлай тўхтаб қолишига сабаб бўлди, - дейди тадбиркор.

Ҳозирда 10лаб корхоналарнинг фаолияти қачон тўлиқ ишга тушиши электр токи берилишига боғлиқ бўлиб турибди. Вилоят ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотларнинг мазкур масалага ижобий ечим топишларига умид қиламиз.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.