Twitter рекламадан тушган даромадни контент яратувчилар билан баҳам кўради

Улашиш:

Twitter рекламадан тушган даромадни мавжуд монетизация тизимидан ташқари танланган контент яратувчилари билан баҳам кўришини эълон қилди, дейилади компания веб-сайтида.

“Биз контент яратувчилар учун монетизация таклифимизни кенгайтирмоқдамиз, бу реклама даромадларини бўлишишни ўз ичига олади”, дейилади ижтимоий тармоқ сайтида.

Дастурда иштирок этиш учун сиз бир қатор шартларга жавоб беришингиз керак, жумладан, Twitter Blue’га обуна бўлишингиз ёки верификацияга эга бўлишингиз, кетма-кет уч ой давомида твитларингиз ҳар ой камида беш миллиондан кўрилган бўлиши ва тўловларни қабул қилиш учун Stripe тўлов платформасида аккаунтингиз бўлиши керак.

Twitter яқинда рекламадан даромад олиш учун ариза бериш жараёнини бошлайди. Ижтимоий тармоқнинг Twitter аккаунтида айтилишича, дастур шу ой охирида кенгайтирилади.

Мазкур функция Stripe тўлов платформаси ишлайдиган барча мамлакатларда мавжуд бўлади. Компания тўловларни қабул қила оладиган биринчи фойдаланувчилар гуруҳи билан ишлашни бошлаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.