Ўзбекистонда Интерпол қидирувидаги собиқ “қонундаги ўғри” қўлга олинди

Улашиш:

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 28 январь куни Интерпол қидирувидаги собиқ “қонундаги ўғри” Рафет Амировни қўлга олди. Бу ҳақда “Прайм Крайм” хабар берди.

Маълум қилинишича, 43 ёшли эркак АҚШ ва Россия томонидан қидирувга берилган. У Россияда 2010 йилдан бери Москвада 32 ёшли Али Бабаевни ўлдиргани учун қидирувда бўлган. Америка Қўшма Штатларида у Эрон ҳукумати буйруғи билан эронлик мухолифатчини ўлдирилишини уюштирганликда айбланмоқда.

Амировга қарши кўрсатма 4 январь куни Чехияда қўлга олинган унинг шериги Полад Омаров томонидан берилган. Рафет 2014 йилда Озарбайжоннинг бош “қонундаги ўғри”си Нодир Салифов (Гули тахаллуси билан танилган) таклифи билан уларнинг жамоасига қўшилган. Аммо Салифов Туркияда ўлдирилганидан сўнг, Амиров Гули уруғидан бўлган ўртоқлари томонидан калтакланган ва ўғрилар оиласидан ҳайдалган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.