УЕФА Евро-2024 эмблемасини тақдим этди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

УЕФА 2024 йили Германия мезбонлик қиладиган футбол бўйича Европа чемпионатининг эмблемасини тақдим этди.

Тақдимот финал ўйини ўтказиладиган Берлиндаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтди. Турнир 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлигача қадар давом этади.

Евро-2024 эмблемасининг марказида Европа кубоги сурати жойлашган. Турли томонга таралган олти хил ранг эса Европанинг 55 мамлакати байроқлари рангларини англатади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг