Париж-2024: Ёзги олимпиаданинг расмий рамзлари эълон қилинди

Улашиш:

2024 йили Париж мезбонлик қиладиган Ёзги олимпия ўйинларининг расмий рамзлари танланди.

Франция Республикаси рамзи саналган Фригия (Фракия) қалпоқлари кўринишидаги бир жуфт ўйинчоқ Париждаги йирик спорт тадбирининг ҳам рамзларига айланди. Уларга Фриги номи берилди.

Паралимпиячи Фриги олимпиячи шеригидан биттаси протез оёғи билан фарқ қилади.

Ушбу рамзлар Олимпиада ташкилий қўмитасининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилди.

Франция пойтахтида Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августида қадар бўлиб ўтади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.