Собиқ КГБ ходими Путинни ўлдириши мумкин бўлган одамларни айтди

Улашиш:

Собиқ КГБ ва Россия ташқи разведка хизмати ходими Сергей Жирнов Россия президенти Владимир Путинни ўлдириши мумкин бўлган шахсларни номлади. Бу ҳақда UNIAN хабар берди.

“Ҳокимият транзити ҳар қандай мамлакатда, ҳатто энг каннибалистик мамлакатда ҳам юз бериши мумкин, чунки одамлар ўлади. Путин ҳам кун келиб вафот этади. У ҳокимиятни тарк этадиган ва уни ўрнига бошқа келадиган вазият бўлади”, — деди Жирнов.

У нормал шароитда Россия конституциясига асосан ҳокимият вақтинча бош вазирга ўтиши, у президент вафотидан кейин 90 кундан кечиктирмай янги президентлик сайловларини ташкил қилишини айтди.

“Ғайритабиий вазият, ҳам мавжуд, яъни давлат раҳбарининг ҳокимиятдан ағдарилиши. Путин назарий жиҳатдан Ельцин мисолида ҳокимият транзитини амалга ошириши мумкин.
У чарчадим, кетяпман ва мана менинг ўринбосарим — Дмитрий Медведев, Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг ўғли — қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев, Кириенко ёки кимдир дейиши мумкин”, — деди Жирнов.

Собиқ КГБ ходими Путин ҳокимиятни ташлаб қўймаслиги, ҳукмронлигининг дастлабки икки муддатида анча хотиржамлик билан уни бермоқчи бўлганини айтди.

“2008 йилдан кейин ҳам президент бўлиб қолмоқчи эмас эди. Кейин нимадир ўзгарди”, — деди у.

Унинг фикрича, ҳар қандай “диктатурада” кўпинча давлат тўнтариши амалга оширилади.


“Бундай вазиятда унинг соқчилари томонидан ўлдирилиши эҳтимоли юқори”, — деди собиқ КГБ ходими.

У бу Федерал хавфсизлик хизмати директори Дмитрий Кочнев ёки президент қўриқчиси Алексей Рубежной томонидан амалга оширилиши мумкинлигини айтди.

“Бу икки шахс доимий равишда президент билан алоқада бўлиб, унинг хавфсизлигини таъминлайди. Путинни у билан алоқада бўлган ҳар қандай шахс ўлдириши мумкин”, — деди Жирнов.
Шунингдек у Россия раҳбарига Патриарх Кирилл, Путинни тан олувчи митрополит Тихон Шелкунов ёки Алина Кабаева ҳам суиқасд қилиши мумкинлигини айтди.
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.