Ўтган йили энг қиммат “чиройли” авторақам 40 минг доллардан ортиққа сотилган

Улашиш:

Ўтган йили Ўзбекистонда умумий қиймати 298,8  миллиард сўм (қарийб  28 миллион доллар) бўлган 139.4 мингдан ортиқ "чиройли" рақамлар  сотилган. Batafsil.uz'нинг хабар беришича, энг қиммат  рақамнинг нархи 441,5 млн сўм (тахминан 40 минг доллар)ни ташкил этган.

Авторақамлар  сотуви миқдор жиҳатидан 40 фоизга,  маблағ  жиҳатидан 21 фоизга  ошган.

"Битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн. сўмни ташкил этди. Бу борада сотилган авторақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи юридик шахслар томонидан сотиб олинди. Ўтган давр мобайнида сотилган авторақамларнинг  энг   паст нархи 450,5 минг сўм, энг қимматининг нархи  эса 441,5 миллион сўмни ташкил этди", - дея қайд эди Республика  товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати.

Аукцион натижасида битимларнинг 37% премиум-классли  рақамлар, 22% - иккинчи тоифага, 13% - учинчи тоифага, 9% - тўртинчи тоифага, 9% - бешинчи тоифага ва 10% - олтинчи тоифага тўғри келади.

Вилоятлар бўйича энг кўп  рақамлар Тошкент  шаҳри ва Тошкент вилоятида (48%), Самарқанд ва Фарғона (ҳар бирида 8%), Наманган ва Андижон (ҳар бирида 6%), шунингдек Бухоро (5%) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамизки, авторақамларни  сотишдан тушган маблағларнинг 80 фоизи Давлат бюджетига, 20 фоизи - Ички ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш махсус жамғармасига, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш ва бошқа харажатларига йўналтирилади.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.