Ўзбекистонда чиройли авторақам сотилиши бўйича янги рекорд ўрнатилди, деб хабар бермоқда Spot Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси маълумотларига таяниб.
2021 йилнинг дастлабки 6 ойида ўзбекистонликлар 70 мингдан ортиқ чиройли авторақамлар сотиб олишга жами 139 миллиард сўм сарфлаган. Бу чиройли авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 3 баробарга, ҳажми бўйича 50,6 фоизга ўсган.