Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздор З.У ҳисобидан суд қарорига асосан ундирувчи "Капиталбанк" фойдасига 133 млн сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.
Қарздор қарзни ихтиёрий тўлаб бермагач, Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, унга тегишли бўлган "Нексия 3" русумли автотранспорт воситаси хатланиб, ҳозирда аукцион савдоларида сотиш чоралари кўрилмоқда.
Т.А.Нийматов - Давлат ижрочиси 1-даражали юрист