Тадбиркорлар доимо эътиборимизда!

Улашиш:

Пахтакор туман Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига сифатли ва тезкор давлат хизматлари кўрсатиш бўйича  салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган 8 ой давомида жами 8200 ортиқ  давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан, 368 та тадбиркорлик субъекти янги давлат рўйхатидан, 98 та тадбиркорлик субъекти қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.

Фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кўрсатиладиган хизмат турлари сони ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Президентимиз томонидан давлат хизматлари марказлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларни замонавий бинолар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларга ва марказга ташриф буюрувчиларга қулай шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор берилмоқда. Жорий йилда туман маркази Пахтакор шаҳарчасида Давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушиши режалаштирилган. Ўзида барча қулайликларни мужассам этган замонавий бинода туман ФҲДЁ бўлими, Президент халқ қабулхонаси, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, нотариус ҳамда қатор давлат ташкилотлари жойлашади. Ушбу марказда сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг ишларини қулай ва тез ҳал қилиш бўйича барча имкониятлар яратилган.  

Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатиш тизимининг изчил жорий этилиши, биринчи навбатда, аҳолининг турмуш даражасининг, инвестиция ва ишчанлик фаолиятининг яхшиланишига, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига катта қулайлик яратади.

С.Расулов  - Пахтакор туман ДХМ директори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.