Ота фарзанди таъминоти учун 32 миллион сўм тўлади

Чоп этиш

Маълумки, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган. 

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича судининг қарорига асосан қарздор С.К.дан ундирувчи Н.Ш фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадидан алимент ундириш белгиланган ижро варақаси бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.К.дан 32 миллион сўм алимент қарздорлиги ундирилиб, Н.Ш.га топширилди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив