Имтиёзлар бекор қилингандан сўнг чекда ҚҚС ставкаси кўрсатилиши керак

Чоп этиш

1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди. Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, энди қуйидагилар учун ҚҚС тўланади.

савдо айланмаси бўйича:

- тиббий хизматлар;

- ветеринария хизматлари;

- дори воситалари;

- ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:

-дори воситалари;

-ветеринария дори воситалари;

-тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;

-шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:

-сув таъминоти;

- канализация;

- санитария жиҳатдан тозалаш;

- иссиқлик таъминоти. Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг нол даражали ставкаси қўлланилган.

Эндиликда, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари томонидан ушбу маҳсулот ва хизматлар учун бириктирилган МХИК кодларидан фойдаланилганда, онлайн-НКТ ва маркетплейс чекларида ҚҚС ставкаси ва суммаси кўрсатилиши лозим.

Бунинг учун Техник хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиш ёхуд қўлланма асосида онлайн-НКМ ва виртуал касса хотирасига кирим қилинган маҳсулот (хизмат)ларнинг ҚҚС ставкаси ва суммасини қайта созлаш тавсия этилади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив