Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради?

Улашиш:

Норма.уз  хабарига кўра, 1 апрелдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган:

Айрим шахсларнинг аксиядан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади

Президентнинг 17 январдаги [ПҚ-90-сон] қарорига билан 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:

• Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг аксиялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;

• норезидент юридик шахсларнинг аксиялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;

• резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

Кекса ёшдагилар бепул дори-дармон билан таъминланади

Президентнинг 15 мартдаги [ПҚ-167-сон] қарорига кўра, 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади.

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади.

Оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади.

Кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади. Давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

UzAvto Motors автомобили фақат харид қилиш бўйича шартнома тузган шахс номига расмийлаштирилади

Ҳукуматнинг 21 февралдаги [78-сон] қарори билан 1 апрелдан UzAvto Motors томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади

Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги [ПФ-46-сон] фармонига мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ҳолатлари тасвирланган фото ва видеоларни биринчи бўлиб юборган шахсларга БҲМнинг бир баравари — 270 минг сўм миқдорида пул мукофоти тўлаб берилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди.

Аёлларга тадбиркорлик учун бериладиган субсидия миқдори оширилади

Президентнинг 7 мартдаги [ПФ-87-сон] фармонига асосан, тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 млн сўмдан 10 млн сўмга оширилади.

«Ҳунарманд» уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади. 2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади.

Ижарада турган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.

Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилади

Президентнинг 17 февралдаги [ПФ-74-сон] фармонига кўра, меҳнатга лаёқациз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 минг сўмдан 622 минг сўмгача оширилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида парваришлаш нафақаси жорий этилади.

Айрим боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Президентнинг 7 мартдаги [ПФ-87-сон] фармони билан тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади.

Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.

Тошкентда ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади

Ҳукуматнинг 25 февралдаги [89-сон] қарорига мувофиқ, 1 апрелдан Тошкент шаҳрида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади. Бунинг ўрнига фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади.

Регламентга кўра, ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатилади. Тиббиёт муассасаси ходими — ўлим ҳолати тасдиқлангандан сўнг вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ бўлимига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.

Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари боғча пулини тўлашдан озод қилинади

Президентнинг 7 мартдаги [ПФ-87-сон] фармонига асосан боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:

• фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;

• 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.

Хусусий боғча ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналар даромад солиғидан озод қилинади

Президентнинг 28 январдаги [ПФ-60-сон] фармонига кўра, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1−4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

Айрим тадбиркорлар учун ижтимоий ҳамда айланма солиқлари ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади

Президентнинг 27 январдаги [ПҚ-104-сон] қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси — 1 фоиз этиб белгиланади.

Бунда мазкур солиқ имтиёзи тадбиркор жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил эца, қўлланилади. Агарда ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланса, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ва тегишли чоралар кўрилади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар 1-иловада келтирилган туман ва шаҳарларда белгиланадиган туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва тур агент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси — 1 фоиз этиб белгиланади.

Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги объектлар ва улар эгаллаган ер участкаси бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорларини — мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар мукофотланади

Президентнинг 14 февралдаги [ПҚ-128-сон] қарорига асосан давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида Давлат молиявий назорати инспексиясига «Давлат аудити» дастурий комплекси орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.