Ўзжан Денизнинг оилавий драмаси: муҳаббат, можаро ва турк юлдузининг оғриқли танлови

Улашиш:

Турк киносаноатининг машҳур юлдузи, актёр ва хонанда Ўзжан Денизнинг шахсий ҳаёти айни дамда фильмларидан ҳам кўра драматик тус олган. Оилавий жанжаллар, муҳаббат синовлари ва жамоатчиликка маълум бўлган зиддиятлар ҳақида гаплашамиз!

Ёш мухаббат ва катта баҳслар
2023 йилнинг январь ойида Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик, эронлик дизайнер Самар Дадгар билан никоҳдан ўтди. Ушбу танлов нафақат мухлислар, балки унинг яқинларини ҳам ҳайратга солди. Денизнинг онаси бу никоҳга қарши чиқди, аммо актёр учун муҳаббат барча тўсиқлардан устун бўлди.

Ишқий муносабатлар 2021 йилда “Сени узоқ кутдим” сериали суратга олиш пайтида бошланган. Уларнинг муҳаббати аввал сир сақланган бўлса-да, вақти келиб, жуфтлик муносабатларини оммага ошкор қилди.

Оиладаги жар ёқасида…
Тўйдан сўнг вазият кескин тус ола бошлади. Ўзжан Дениз акаси ва менежери Эркан Демир билан иш алоқаларини узди. Кўп ўтмай, актёр онаси ва синглиси билан ҳам муносабатларини совуқлаштирди.

Юрда Гулернинг даъволари
Ўзжаннинг синглиси Юрда Гулернинг айтишича, Самар Дадгар фақат моддий манфаат учун турмушга чиққан ва унинг салбий таъсири сабаб актёр яқинларидан юз ўгирган. Бунга жавобан Ўзжан синглисига қарши очиқ таҳдид қилди ва унинг айбловларини инкор этди.

Шов-шувли айбловлар
Оиладаги можаролар хотима топгандек туюлди, аммо Эркан Демир Тубе Бедрик телеканалига берган интервьюсида сенсацияли даъво қилди:
Ўзжан Дениз онасини уйдан ҳайдаган ва синглиси Юрдани боласининг кўз ўнгида калтаклаган!

Бу хабар жамоатчиликни ларзага солди. Шов-шувга сабаб бўлган бу даъволарга жавобан Ўзжан Дениз шундай деди:
“Мен ва оила аъзоларим ўртасида энди ҳеч қандай алоқа йўқ. Буларнинг бари менинг ярамас синглимнинг айби билан бўлди”, — деди актёр.

Муҳаббат учун барча нарса қурбонми?
Ўзжан Дениз бир неча бор оиласи билан муносабатларини сақлаб қолишни истаганини таъкидлаган, бироқ бунинг учун улар рафиқаси Дадгарни ҳурмат қилишлари кераклигини айтган.

Турк сериаллари юлдузи
Ўзбек томошабинларига Ўзжан Дениз “Ишкомли уй”, “Июнь оқшоми”, “Истанбуллик келин” ва ҳозирда оммалашаётган “Қирмизи атиргул” сериаллари орқали яхши таниш.

Фильмларда бахтли тугаб, ҳаётда-чи?..
Актёрнинг экрандаги романтик образлари унинг шахсий ҳаётида ҳам “бахтли охири”га эга бўлишига ишора қилаётгандек туюларди, аммо ҳаёт сценарийларини фақат тақдир ёзади…

Шунингдек, Ўзжан Денизнинг бу бурилишли ҳаёт йўли мухлислари учун катта қизиқиш уйғотгани аниқ. Ҳаётнинг ўзи драмадан ҳоли эмас…

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.