Янги Xiaomi 14 смартфонлари оиласи тақдим этилди

Улашиш:
Хитойнинг Xiaomi компанияси янги маҳсулотлар тақдимоти доирасида Xiaomi 14 смартфонларининг янги оиласи билан таништирди.

Xiaomi 14 ва Xiaomi 14 Pro моделларининг фарқи прoцессор ва дисплейдир, дейилади тақдимотда. Қурилмалар Snapdragon 8 Gen 3 чипи билан жиҳозланган биринчи смартфон бўлиб, шунингдек, Xiaomi ва CSOT томонидан ишлаб чиқилган С8 ёруғлик таратувчи материалга асосланган дисплейга эга. Унинг максимал ёрқинлиги 3000 нит ва зичлиги 422 дюйм/пикселгача. LPTO технологияси 1 дан 120 Гц гача бўлган ўзгарувчан янгиланиш тезлигини таъминлайди.

Фото: Xiaomi

Pro версиясида Allaround Liquid Display дизайнига эга 6,7 дюймли WQHD+ дисплей мавжуд бўлиб, экран доимий эгриликни таъминлаш учун тўрт томондан ва бурчаклардан бир оз пастга эгилади. Қурилма, шунингдек, олдингисига нисбатан мустаҳкамланган янги авлод керамик ҳимоя ойнасига эга. Смартфонлар Leica линзалари ва технологиялари билан янги Light Fusion 900 тасвир сенсори ўрнатилган камералар, Pro версиясида эса суратга олиш учун кенгайтирилган созламаларга эга.

Фото: Xiaomi

Xiaomi 14 смартфони 5 Гбит/с гача ўтказиш қобилиятига эга USB 3.2 Gen1 порти билан жиҳозланган, Xiaomi 14 Pro эса USB 3.2 10 Гбит/с улагичга эга. Асосий версиянинг юқори энергия зичлигидаги аккумулятори 4610 мА•соат бўлиб, 90 Вт HyperCharge симли ва 50 Вт симсиз зарядлашни, Pro версиясининг 4880 мА•соат батареяси эса 120 Вт HyperCharge симли зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Иккала смартфон ҳам тўртта микрофон ва Dolby Atmos стереодинамиклар билан жиҳозланган.

Фото: Xiaomi

Янги қурилмалар бозорга Xiaomi HyperOS операцион тизими билан чиқади. Янги операцион тизим смартфонлар, ақлли уй қурилмалари ва Xiaomi автомобилларида пайдо бўлади.

Тақдимотда смартфонларнинг нархи ҳақида маълумот берилмади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.