Горбачёв ўлим тўшагида экани тасдиғини топмади

Улашиш:

Собиқ Совет Иттифоқининг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёвнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани бўйича хабар тарқалди. 

Горбачёвнинг ёрдамчиси News.ru нашрига сиёсатчининг аҳволи бўйича маълумот берган. 

«Аниқ айтишим мумкин, Михаил Сергеевич ҳали яшайди», - дейди сиёсатчининг ёрдамчиси. У ҳозирда Марказий клиник шифохонасида қолмоқда. Беморнинг буйракларида муаммолар мавжуд, лекин шифокорларга кўра,  бу ўлимга олиб келадиган ҳолат эмас. Ҳозирда собиқ раҳбар муолажаларни давом эттирмоқда. 

Ўн кунча аввал Горбачёвга яқин расмийлар, унинг буйрак хасталигидан азият чекаётганини очиқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, бу йил М.С,Горбачёв 91 ёшни қарши олган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.