Навоийнинг собиқ ҳокими Қобул Турсунов ҳозир қаерда?

Чоп этиш

Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Қобул Турсунов ҳозирда фаолиятини Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг доимий асосда ишловчи сенатори сифатида давом эттирмоқда. 

Бу ҳақда Сенат сайтида маълум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Қобул Турсунов ўтган йили ноябр ойида соғлиғидаги муаммолар сабабли истеъфога чиққанди.

Унинг ўрнини ўша вақтга қадар Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов эгаллаганди. 

Қобул Турсунов 2016 йилга қадар, яъни ҳоким этиб тайинланишидан олдин Сенатнинг ушбу қўмитаси раиси бўлган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив