Мужибиллода иродали ғалаба, Одилжон америкаликка ютқазиб қўйди

Мужибиллода иродали ғалаба, Одилжон америкаликка ютқазиб қўйди

Белградда ўтаётган жаҳон чемпионатида нимчоракфинал босқичида яна икки боксчимиз рингга кўтарилди.

-63,5 кг вазнда ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов Хитой Тайпейи вакили Чу-Ен Лаига қарши жангда ирода кўрсатди. 1-раундни бой берган вакилимиз қолган раундларда устунликка эришиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турсунов чоракфиналда икки карра жаҳон чемпиони, кубалик Энди Крус Гомес билан тўқнаш келади.

-80 кг вазн тоифасида эса ҳамюртимиз Одилжон Аслонов америкалик Робби Гонсалесга қарши рингга чиқиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа чоракфиналгача 7 боксчимиз мусобақани тарк этди, 6 нафари эса курашни давом эттирмоқда.