Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 1/8 финал босқичида -92 кг вазнда ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши қийин жанг ўтказди.
1-раундни очколар ҳисобида бой берган вакилимиз қолган раундларда вазиятни ўзгартириб, якунда 4:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Мадияр ҳатто 2-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга ҳам муваффақ бўлди.