Жиззах вилоятида саноат кўрсаткичлари

Улашиш:

Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига Жиззах вилоятида саноат соҳаси бўйича 3333 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) тижорат корхоналари фаолият юритаётган бўлса, шундан 99,0 фоизи кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келади. 2021 йил январь-сентябрь ойларида саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 5679,8 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 113,8 фоизни ташкил этди.  

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 89,1 млрд. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 1,6 % ини ташкил этди.

Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2524,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларига мос даврига нисбатан 20,9 % га ошган ҳолда, унинг жами саноатдаги улуши 44,5  % ни ташкил этди.

Шаҳар ва туманлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг  вилоят  жами ҳажмидаги энг юқори улуши Жиззах шаҳрига тўғри келиб, 29,0 % ни, шунингдек, Дўстлик тумани 13,6 % ни, Зарбдор  тумани  11,7 % ни,   ҳамда   Пахтакор  тумани 8,2 % ни ташкил этди.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ўсиш суръатида энг юқори кўрсаткич Жиззах шаҳар (131,7 %) ҳамда Зафаробод туманида (134,1 %) ошганлиги кузатилди.

Ноозиқ-овқат  маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг  вилоят  жами ҳажмидаги энг юқори улуши Жиззах шаҳрига тўғри келиб, 29,1 % ни, шунингдек, Ғаллаорол тумани  24,0 % ни, Фориш тумани 9,0 % ни ташкил этди.

Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ўсиш суръатида энг юқори  кўрсаткич Ғаллаорол туманига тўғри  келиб, 398,1 %  ҳамда Пахтакор  туманида 128,5 % қайд этилди.

Жиззах вилоят
статистика бош
қармаси
с
аноат статистика бўлими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.