Жазирама кунларда хонани салқинлаштиришнинг самарали 11 усули

Улашиш:

Жазирама кунларда кондиционер олишга улгурмаганлар учун жуда қийин бўлиши мумкин. Совитиш механизмларини ишлатмасдан, ўзингизни иссиқликдан ҳимоя қилиш усуллари ҳақида тўхталамиз.

Хонага «совуқ» пардалар осинг

Фото: AdMe
Уй ичидаги қулай иқлим ҳам ҳароратга таъсир қилади. Иқлими иссиқ шаҳарларда хона интерьери учун салқинлик иллюзиясини яратадиган пардаларнинг совуқ ва очиқ рангларни ишлатган маъқул.
Ҳар ким ҳам жазирамада таъмирлаш ишларини амалга оширишга ҳафсала қилмайди: у ҳолда шунчаки кўк рангдаги пардаларни осиб қўйиш орқали салқинликка эришиш мумкин.

Хонани совутиш учун сувдан фойдаланинг

Фото: AdMe
Қанчалик оддий эшитилмасин, ёзда сув бизнинг энг яқин дўстимиздир. Кондиционер йўқлигида ҳаддан ташқари иссиқликдан ҳимоя қилиш учун вентилятор олдига сув ва муз солинган идиш қўйишингиз мумкин. Бу орқали хонага совуқ буғ тарқалади.
Агар яқин атрофда вентилятор бўлмаса, сув ва муз солинган идишни дераза токчасига қўйиш мумкин: ташқаридан кирган иссиқ ҳаво оқимлари автоматик равишда совийди.

Ёстиқни музлатиб қўйинг

Фото: AdMe
Айнан ёзда яхши ухлолмаймиз. Кундузи иссиқ уйда ухлашни осонлаштириш учун ёстиқ жилдини пакетга солиб, музлаткичда совитиб кўринг.

Оғир жисмоний фаолиятдан қочинг

Фото: AdMe
Иссиқ мавсумда кўпинча таътилга чиқишни ва ҳеч нарса билан шуғулланмасликни хоҳлаймиз. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, айниқса, жазирама кунда танани совитиш ва мақбул ҳароратни сақлаш учун кўп энергия сарфлаймиз. Шу боис жисмоний фаолиятни салқинроқ вақтгача тўхтатиб турган маъқул.

Газли ичимлик ичманг, музқаймоқ ҳақида унутинг

Фото: AdMe
Музқаймоқ танани совитмаслиги, аксинча иситишини кўпчилик билмайди. Совитиш эффекти жуда қисқа муддатли бўлиб, организм юқори калорияли овқатларни ҳазм қилиш пайтида чиқадиган иссиқлик билан тезда ўрин алмашади.
Шунга ўхшаш ҳолат газланган ичимлик ичганда ҳам юз беради: иссиқда улар нафақат чанқоқни босмайди, балки танани кўпроқ сувсизлантиради.

Ётоққа музлатилган идиш қўйинг

Фото: AdMe
Музлаткичда бўлган оддий сувли идиш ҳам ухлашни енгиллаштиради. Совутилган идишни ётишдан олдин чойшаблар орасига қўйиш керак.

Хонадан текстиль буюмларни олиб қўйинг

Фото: AdMe
Жазирама об-ҳаво шароитида оғир матоларни, декоратив ёстиқларни, гиламларни йиғиб қўйган маъқул. Тўқ рангдаги бундай буюмлар иссиқликни магнит каби ютади.

Қалин пардалар бўлган хонада ётинг

Фото: AdMe
Уйда текстиль буюмларини енгилроқ матолар билан алмаштириш керак бўлса-да, бу қоида жазирамада иложи борича қалин бўлиши керак бўлган пардаларга тааллуқли эмас. Иссиқ кунларда деразаларни маҳкам ёпиб қўйганингиз маъқул, лекин ташқарида озгина шабада эса бошласа, дераза ва эшикларни ҳаво айланиши учун очиб қўйинг.

Ҳавони вақти-вақти билан намланг

Фото: AdMe
Ҳар қандай намлагичлар ҳавони совутишда яхши самара беради, сув билан тўлдирилган фильтрлар ҳавони тозалайди. Агар уйингизда бундай восита бўлмаса, оддий пуркагичли идишдан фойдаланишингиз мумкин. Полни тез-тез артиб туриш ҳам ёрдам беради.

Хонаки гулларни кўпайтиринг

Фото: AdMe
Хона ўсимликлари уйдаги иссиқ ҳароратни пасайтиришга ёрдам беради, улар ҳавони тозалайди ва уни намлантиради. Бенжамин фикуси, аглаонема ва манзарали палма уйни салқин сақлашда энг яхши ўсимлик туридир.

Электр истеъмолини камайтиринг

Фото: AdMe
Иссиқ ҳавода электр энергиясини тежаган маъқул: маиший техника ва электроника ҳавони янада иситади. Уйда телевизор ёки компьютер олдида нафасингиз қисилиб кино кўргандан кўра, кинотеатрга борган яхши — у ер уйингизга қараганда анча салқин бўлади.
Газ печида овқат пишириш ҳам хонага қўшимча иссиқлик қўшади. Иссиқ кунларда енгил ва совитилган таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.