Ўзгидромет бу йил ёзнинг биринчи ойи қандай бўлиши ҳақида маълум қилган

Чоп этиш

Ўзгидромет бу йил ёзнинг биринчи ойи қандай бўлиши ҳақида маълум қилган. Июнь ойида ўзбекистонликларни 36-42 даража иссиқ об-ҳаво кутмоқда.

Жорий йилнинг июн ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг энг бошида ҳаво ҳарорати 34-37о атрофида бўлади. Иккинчи беш кунликда иссиқ 37-40о гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-43о гача кўтарилади ва бундай ҳарорат иккинчи ўн кунликнинг бошигача сақланиб туради.

Биринчи ўн кунлик давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда айрим кунларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Июнь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида иссиқ қисқа муддатга бироз кучсизланиш даврлари билан ҳарорат асосан 36-39о, республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 42о атрофида бўлади.

Умуман олганда, июн ойи меъёрдан 2-3о га илиқроқ бўлади. Айрим кунларда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, умуман олганда, июн ойидаги ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Июл ва август ойлари учун об-ҳаво башоратлари фақат эҳтимоллик шаклида тузилиши мумкин - бу узоқ муддатли прогнозларга энг тўғри ва аниқ ёндашувдир.

Июль ва август ойларида 60-70% эҳтимоллик билан ҳарорат фони меъёрдан бироз юқори ва унинг атрофида бўлиши кутилмоқда. Ёз аномал иссиқ бўлмайди, бироқ ҳароратни 40-42о гача, республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 43-45о гача кўтарилиб, жуда иссиқ об-ҳавонинг айрим даврлари ҳам истисно қилинмайди. Бу Ўрта Осиё иқлимимизнинг хусусиятларидан бири саналади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив