Якшанбадан бошлаб яна иссиқ бўлади

Улашиш:

Бир неча салқин кечалар ва ўртача иссиқ кунлардан сўнг, якшанба куни ҳарорат яна кўтарилади, +39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Фақат жума куни кечаси Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши ва сел келиши мумкин.

Дам олиш кунлари иссиқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +18…+22 даража, кундуз кунлари +32…+37 даража атрофида бўлади.

Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Якшанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат +37…+39 даражага етади.

Бу вақтда асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат жума куни кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.