Номаҳрам қариндошлар огоҳлантирмасдан келишмасин!

Улашиш:

Савол:
Биз қишлоқда ҳовлида яшаймиз, аниқроғи бир йилдан бери қайнонамлар билан бирга яшаяпмиз. Бу ерда ҳовлининг эшиги доим очиқ турар экан. Ҳеч бир эркак қариндошлари кўчадан чақириб кутиб турмайди бостириб келаверади. Кун жуда иссиқ ташқарида эса иш кўп ҳовлида баъзида рўмолсиз енгилроқ кийимлар кийиб оламан. Кейин яна шу ҳол такрорланиб қолса кириб ўраниб олишга улгурмай қоламан. Намозларимни ўқигунча виждоним қийналади. Саволим рўмолсиз очиқ аёлларга эркакларнинг назари тушса ғусл қилиб покланиб намоз ўқиши керак деган гап қанчалик тўғри?

Жавоб:
– «Рўмолсиз очиқ аёлларга эркакларнинг назари тушса ғусл қилиб покланиб намоз ўқиши керак» деган гап нотўғри. Бундай ҳукм йўқ. Сиз номаҳрамларнинг назари тушиши мумкин бўлган ўринларда авратингизни тўсиб юришингиз фарз. Қариндошларингиз ҳам уйингизга огоҳлантирмасдан бостириб келишмасин. Валлоҳу аълам!

Манба: Islom.uz

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.