Мағлубият ёзилган боксчимизга ғалаба олиб берилди

Улашиш:

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финали доирасида -54 кг вазнли Абдували Бўрибоев ҳиндистонлик рақибига қарши жангда устунликка эришган бўлсада, якунда ҳакамлар ҳинд боксчисининг ғалабасини қайд этишган.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, федерация мутасаддилари мазкур жанг натижаси юзасидан «протест» беришган. Жанг қайта кўриб чиқилиб, якунда Абдували Бўрибоев финал йўлланмасига эга чиққан.

Шу тариқа ёшлар тоифасида финалга йўл олган боксчиларимиз сони 10 нафарга етган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.