Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари ичида жаҳон чемпионлигига эришган илк спортчига айланди

Улашиш:

Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақада -54 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлуб этган ҳолда финалгача етиб келганди.

У бироз аввал ҳал қилувчи жангда украиналик Кристина Лакичукка қарши тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалабага эришди!
Қайд этиш лозимки, бунгача Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қизлари хеч қачон ЖЧ финалига қадар етиб кела олишмаган. Бу борада Нигина ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди десак муболаға бўлмайди.

Бироздан сўнг -64 кг вазнли Моҳинабону Абдуллаева россиялик Азалия Аминевага қарши олтин медаль учун жанг қилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.