Зеленский Путинни “ҳайвон” деб атади ва у билан музокарага бормаслиги сабабини тушунтирди

Улашиш:

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар бўйича таклифларни изоҳлар экан, “Россия томонидан тинчликка эришиш йўлида ҳеч қандай фундаментал қадамлар кўрмаётганини” айтди. Бу ҳақда у The Economist нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Зеленский тинчлик музокаралари ўрнига Россия Украинанинг шарқи, жануби, шимоли ва ғФарбидаги шаҳарларига ҳаво ҳужумлари амалга ошираётганини билдирди.

Мен фақат террорчи давлатнинг қадамларини кўрмоқдаман. Агар Россия, Ғарб ОАВлари ёзганидай, конфликтни музлатиш истаги ҳақида сигналлар юбораётган бўлса, бу уларнинг солиҳлиги учун эмас, балки уларда ракеталар, ўқ-дорилар ёки жанговар тайёр қўшинлар етарли эмаслиги учундир. Уларга мана шу пауза керак. Бутун кучини тиклаш учун. Кейин эса улар бор кучи билан мазкур уруш саҳифасини варақлашади”, — деди Зеленский.

Унинг фикрича, агар Украина мағлуб бўлса, Путин урушни Ғарб томон яқинлаштиради.

Путин ўзини ҳайвон каби заиф ҳис қилмоқда, чунки у ҳайвон ва агар ғалаба қозонган тақдирда, у сизни бутун Европа Иттифоқи, НАТО, эркинлик ва демократия билан кечки овқатга тановвул қилади”, — дея хулоса қилди Украина президенти.
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.