Ғузор туманида фуқароларни субсидия асосида уй-жой олиб беришга ишонтириб, маблағларни ўзлаштирган шахс қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда аниқланишича, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро А.И. фуқаролар М.Ҳ. ва унинг синглиси М.Ҳ.дан субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у жами 1 600 АҚШ доллари ва 3,8 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Текширув жараёнида ушбу маблағларнинг 6 миллион сўми процессуал тартибда қайтарилиши таъминланди.
Жиноят иши қўзғатилди
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича жиноят иши очилди:
- 168-модда: фирибгарлик;
- 28, 211-модда: пора бериш.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мазкур ҳолат жамоатчиликни эҳтиёткор бўлишга, алдаб пул талаб қиладиган шахсларга ишонмасликка чақиради.