Ўзбекистонлик кикбоксчи Сардор Қўшбоқов Ҳиндистондаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Улашиш:

1–5 февраль кунлари Ҳиндистон пойтахтида кикбоксинг бўйича “WAKO India Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Қозоғистондан 550 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоасининг 42 нафар аъзоси иштирок этди. Улар орасида МИБнинг Жиззах вилояти Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочиси Сардор Қўшбоқов ҳам ўз маҳоратларини намойиш этди.

Сардор Қўшбоқов 84 кг вазн тоифасида “Kick light” йўналишида финалда мезбон спортчини 0:3 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўрин соҳиби бўлди.

Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ Тошкентда ўтказилган халқаро кикбоксинг мусобақасида 3-ўринни қўлга киритган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.