Зарбдор туманида белбоғли кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди

Улашиш:

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида кураш ва белбоғли кураш бўйича ёшлар ҳамда катталар ўртасида анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 4 ноябрдаги  “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини  таъминлаш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати  “Полвонлари кўп юрт-қудратли бўлур” шиори остида   ўтган ушбу  турнирида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан 500 нафардан ортиқ полвонлар  ғолиблик учун баҳсларга киришишди.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур турнир Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон  белбоғли кураш федерацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди. Турнир доирасида тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Жиззах вилояти прокурори, вилоят кураш федерацияси раиси Исломжон Эргашходжаев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов ва бошқалар иштирок этишди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар турнирга янаям шавқ-шавқ бағишлади.

Турнирда кураш спорт тури бўйича эркаклар  -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг.да  куч синашишган бўлишса, белбоғли кураш бўйича эркаклар -55, -60, -66, -73,-81,-90, -100, +100 кг.да беллашишади.  Аёллар эса кураш бўйича -48, -52, -57 кг. вазн тоифаларида гиламга чиқишди. Шунингдек, ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар ўртасида  мутлоқ вазнда ҳам кучлилар аниқланди. Кураш ва белбоғли кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган полвонлар 5.000.000 сўмдан, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 3.000. 000 сўмдан, иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонлар  1.500.000 сўмдан, мутлоқ вазнда ғолиб бўлган спортчиларга 2 та “NEXIA-3” русумдаги янги автомобиль, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонларга 30.000.000 сўмдан ҳамда учинчи ўринни банд этган курашчилар 10.000.000 сўмдан  пул мукофотларига эга бўлишди. Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонлар турнир ташкилотчилари томонидан белгиланган пул мукофотлари, диплом ва медаллар топширилди. Мутлоқ вазн тоифаларида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган Муҳсин Ҳисомиддинов (кураш) ва Нодир Аҳатжоновга (белбоғли кураш)  “Nexia -3” русумли автомобиллар берилди. 

Тақдирлаш маросимида полвонларга совғаларни Жиззах вилояти прокурори, вилоят кураш федерацияси раиси Исломжон Эргашходжаев, Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратов, Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар топширишди.

Таъкидлаш жоиз, икки кун давом этган  беллашувлар  шиддатли, қизиқарли ва муросасиз тарзда давом этди. Кўп сонли мухлислар эса полвонларнинг чиқишларини  олқишлаб туришди. Турнирни кураш бўйича Исмат Бўриев, белбоғли кураш бўйича Усмон Маҳаматовлар бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи муносиб бошқариб боришди.

Демак, турнир ғолиб ва совриндорлари билан танишамиз.

Кураш (эркаклар): 60 кг. 1.Дўстмурод Ғоффоров (Жиззах), 2. Хуршид Чориев (Тошкент ш.), 3. Шахзод Қодиров (Навоий), 3. Сардор Исломов (Жиззах) 66 кг. 1. Отабек Ҳасанов (Навоий), 2. Дилшод Йўлдошев (Тошкент ш.), 3. Қобилжон Аҳмедов (Тошкент в.),  3. Рўзимурод Мустофев (Жиззах). 73 кг. 1. Асқар Хайруллаев (Самарқанд), 2. Фаррух Адизов  (Бухоро), 3. Акбар Ўролов (Сурхондарё), 3. Зухриддин  Нажмиддинов (Тошкент ш.). 81 кг. 1. Умар Бозоров (Тошкент ш.), 2. Ўрол Содиқов (Тошкент ш. ), 3. Раҳматилло Нуриддинбоев (Жиззах),  3. Ғиёс Бобоев (Тошкент ш.). 90 кг. 1. Эркин Қозоқов (Тошкент ш.), 2. Рўзибой Нарзуллаев (Самарқанд), 3. Сардор Тоиров (Сирдарё), 3. Руслан Бекметов (Хоразм).

+90 кг. 1. Муҳсин Ҳисомиддинов (Сурхондарё), 2. Муҳаммадкарим Хуррамов (Самарқанд), 3. Болтабой Болтабоев (Хоразм), 3. Шерали Жўраев (Сурхондарё).

Мутлоқ вазн:

1.Муҳсин Ҳисомиддинов(Сурхондарё), 2. Муҳаммадкарим Хуррамов (Самарқанд), 3. Шерали Жўраев (Қашқадарё), 3.Ўмар Бозоров (Тошкент ш.).

Кураш (аёллар): 48 кг. 1.Шахло Ҳамидова (Қашқадарё), 2. Ханимова Улбўсин (Сирдарё), 3.Мафтуна Холматова (Фарғона), 3. Зуҳра Ҳайитбоева (Жиззах). 57 кг. 1.Ирода  Мамашоева (Сурхондарё), 2. Ибодат Агажонова (Андижон), 3. Комила Қаххорова (Сурхондарё), Фотима Мўсаева (Жиззах). 70 кг. 1. Шаҳноза Бозорова (Навоий), 2. Равзахон Адашова (Тошкент ш.), 3. Феруза Бобоқулова (Қашқадарё), Мухлиса Қодирберганова (Хоразм).

Белбоғли кураш (эркаклар): 55 кг. 1. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), 2. Муҳаммадюсуф Муҳаммадуллвев (Андижон), 3. Анвар Турғунов (ЧОЗК),  3. Нодир Абдумаликов (Фарғона). 60 кг. 1. Оятилла Тиллабоев (Андижон), 2. Бекпўлат Бакиров (Наманган), 3. Роман Сапаров (Қирғизистон), 3. Ойбек Хамидов  (Наманган). 66 кг. 1.Ойбек  Султонв (Андижон), 2. Мурод Хамидов (Наманган), 3. Ғиёсжон Раҳимбоев (ЎзДЖТСУ), 3. Марлен Абдурасулов (Қирғизистон). 73 кг. 1. Холмирза Ҳасанбоев (ЎзДЖТСУ), 2. Илҳом Машрабов (Андижон), 3. Сардор Жумабоев (Чирчиқ ОЗК), Илёс Аҳмадов (Жиззах) 81 кг. 1.Ҳусниддин Рўзиев (Андижон), 2. Ҳусан Абдуҳакимов (Сирдарё), 3. Жамшид Низамбоев (Чирчиқ ОЗК),  3. Бекзод  Абдураҳмонов (Тошкент в.). 90 кг. 1. Шоҳжаҳон Ортиқов (РОЗК), 2. Искандар Исмоилов (Наманган), 3. Дониёр Рўзиев (ЎзДЖТСУ),  3. Ойбек  Муҳаммадов (Фарғона). 100 кг. 1. Зайлобиддин Ортиқов (ЎзДЖТСУ), 2. Нодирбек Ахатжонов (Жиззах), 3. Рустам Умаров (Наманган), 3. Обидали Мавлонов (Фарғона). +100 кг. 1. Муҳаммаджон Искандаров  (Андижон), 2. Аъзамжон Анваржонов (Андижон), 3. Ҳислат Пирматов (Тошкент в.). 3. Илёсбек Обиджонов (Фарғона).

Мутлоқ вазн тоифаси: 1. Нодирбек Аҳатжонов (Жиззах), 2. Аъзамжон Анваржонов  (Андижон). 3. Муҳаммаджон Искандаров (Андижон), 3. Ҳислат Пирматов (Тошкент в.). 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.