Талабанинг шартнома пулини тўлаган яқин қариндошларга ҳам солиқ имтиёзлари берилиши мумкин

Улашиш:

Талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзлари қўлланиши мумкин.

 

5 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида мазкур масалага ҳам тўхталиб ўтилган.

 

Маълум бўлишича, йиғилишда «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокама қилинган.

 

«Қонун лойиҳасида талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзини қўллаш яъни уларнинг даромадларига солиқ солмаслик назарда тутилмоқда», дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, бугунгача бундай имтиёз фақатгина талабаларнинг ота-оналарига нисбатан қўлланилар эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.