Россияда коронавирусга қарши вакцина ҳарбийларда синала бошланди

Улашиш:

Россия мудофаа вазирлиги Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг синовини бошлади. Вакцинани илк 18 кўнгилли ҳарбий олган.

Таъкидланишича, вакцина киритилгандан кейин тажриба иштирокчиларида иккиламчи таъсирлар ва асоратлар кузатилмаяпти, улар соғлиқларидан шикоят қилмаяпти.

Синовлар Бурденко номидаги госпиталда ўтказилмоқда. Вакцина олганлар шифокорлар кузатувида қолади. Бир неча кундан кейин вакцинани тадқиқотнинг барча иштирокчиларига киритиш режалаштирилмоқда.

Синовларда 38 кишидан 2 гуруҳ иштирок этади. Уларда ҳам ҳарбийлар, ҳам фуқаролар иштирок этмоқда. Аввалроқ улар махсус саралашдан ўтишган.

Эмлашдан кейин барча кўнгиллилар стационар шароитда 28 кун қолади. У ерда шифокорлар уларнинг ҳолатини назорат қилади: қон таҳлиллари олинади, иммун жавоби шаклланаётгани, вакцинага ножўя реакциялар пайдо бўлмагани кузатилади”, деб маълум қилинган вазирликда. Вакцинани олган кўнгиллилар стационардан чиқарилгач, яна 6 ой давомида шифокорлар назоратида бўлади.

Россия мудофаа вазирлиги 16 июнда коронавирусдан “Гам-КОВИД-Вак” ва “Гам-КОВИД-Вак Лио” вакциналарини одамларда синашга рухсат берган. Таъкидланишича, гап битта вакцинанинг икки хил шакли ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

Манба: Kun.uz

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.