Алишер Усмоновнинг матбуот-хизмати унинг синглиси ҳисоб-рақамларида миллионлаб долларлар сақланаётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирган

Улашиш:

Таниқли тадбиркор, молиячи ва ҳомий Алишер Усмоновнинг матбуот-хизмати унинг синглиси ҳисоб-рақамларида  миллионлаб долларлар сақланаётгани ҳақидаги миш-мишларга  муносабат  билдирган.  

Эслатиб ўтамизки, Швейцариянинг энг йирик Credit Suisse банкидан мижозлар  тўғрисида маълумотлар чиқиб кетган.  Гап 1940-2010 йилларда  очилган  ва 100  миллиард  доллар  сақланган 18 мингта ҳисоб-рақам ҳақида кетмоқда.  Ҳисоб эгалари орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

“Айрим виждонсиз ОАВ OCCRP маълумотларига ҳавола  қилиб,  гўёки машҳур тадбиркор, молиячи ва ҳомий Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиеванинг шахсий ҳисоб рақамларида жойлаштирилган  йирик маблағлар ҳақидаги ёлғон маълумот тарқатишмоқда", - дея қайд этмоқда матбуот хизмати.

Мазкур хабар ҳам, пуллар ҳам, Саодат Нарзиеванинг шахсий ҳисоб-рақамлари ҳақидаги  маълумот ҳам ҳақиқатга мутлақо тўғри  келмайди ва  албатта Алишер Усмоновнинг  номини  қоралаш мақсадида тарқатилган.  “Қайноқ фактлар”га ўч  кимсалар эса журналистик этика қоидаларини  менсимасдан,  шу каби ёлғон хабарларга  асосланмоқда. Бундай  ёлғон маълумотларни  чоп этиш Алишер Усмоновнинг обрўси, қадри ва  иш мавқесига  путур  етказади.

Алишер Усмоновнинг  матбуот хизмати  маълум қилишича, тухматни  тарқатганларнинг  изига тушиш, жабрланганларнинг  қонуний ҳуқуқ ва  манфаатларини  ҳимоялаш учун қонун билан  белгиланган  барча чоралар кўрилади.    

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.