Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатлар юзасидан "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ томонидан расмий муносабат

Улашиш:

Жорий йилнинг декабр ойида ижтимоий тармоқда "Қўл тегди..." рукнидан ва "Ўзбекенерго" раҳбари Мустафоевга мурожаат!, деган мазмундаги танқидий мурожаати тарқалган.

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

 

 
Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
Бахмал тумани, Дўстлик МФЙ, Зиёлилар кўчасида ёғоч таянчларнинг эскириб, яроқсиз ҳолга келганлиги ҳамда темир-бетон таянчлари ўрнатилгани аниқланди.

Ушбу мурожаат бўйича Бахмал туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ёғоч таянчларидаги симлар олиниб, темир-бетон таянч устунларига кўчириб ўтказилди ва муаммо бартараф этилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.