Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ томонидан расмий муносабат

Улашиш:

Жорий йилнинг ноябр ойида Фориш тумани Ойбек МФЙ Порашт қишлоғи фуқаролари томонидан ижтимоий тармоқларда ярқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат.
Жорий йилнинг ноябр ойида ижтимоий тармоқда «Фориш тумани Ойбек МФЙ Порашт қишлоғидан ёзяпмиз. Қишлоқ аҳолиси учун 2021 йил 12 ноябрда янги қўшимча трансформатор ўрнатилиб, юқори кучланишли ток қўшилган эди. Лекин аҳолининг қувончи кўпга чўзилмади. 2 декабрда унча кучли бўлмаган шамолда бетон симёғочлар синиб қулаб кетди. Электр энергияси идораси ишни «мендан кетгунча, эгасига етгунча» қабилида қилмаганми?!» - деган мазмундаги танқидий мурожаати тарқалган.

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг масъул ходимлари, Фориш туман электр таъмноти корхонаси бошлиғи, бош муҳандислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
Жорий йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши юз берди. Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши кутилди, шйнингдек, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ва чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилди.

 
Ҳақиқатдан ҳам об-ҳавонинг кескин ўзгариши, яъни кучли шамол оқибатида Фориш туманининг Порашт қишлоғида электр узатиш ҳаво тармоқларида катта бўлмаган авария ҳолати юзага келган.
Мурожаат бўйича қуйидагича муносабат билдирамиз:
2021 йил 2 декабр куни Фориш тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан авария тўлиқ бартараф этилган ҳамда кўрилган чоралар натижасида электр энергияси таъминоти қайта тикланган.
Юқоридаги ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.