Форишдаги ҳолат юзасидан муносабат

Улашиш:

Жорий йилнинг 4-декабрь куни ижтимоий тармоқда қуйидаги мазмундаги мурожаат эълон қилинган.

“Фориш тумани Порашт қишлоғидаги ҳолат. Трансформаторни қўшсак ҳам, электр қуввати паст. Телевизор кўрсатмаяпти, болалар дарс тайёрлай олмаяпти”.

Ушбу мурожаат Фориш туман электр таъминоти корхонасининг масъул ходимлари ҳамда мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Қуйидагича муносабат билдирамиз.

Фориш тумани, Э.Камолов МФЙнинг Порашт қишлоғи аҳоли истеъмолчилари 35/10 кВли «Фориш» нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли бирлашган ҳаво тармоғига уланган 100 кВАли 81-сонли трансформатор пункти орқали 0,4 кВ ҳаво тармоғидан электр энергияси билан таъминланган.

 

 

Қишлоқ аҳолиси тарқоқ ҳолда жойлашган экан. Трансформатор пунктидан 2,5 кмгача узоқ масофага чўзилган. 0,4 кВли ҳаво тармоғининг узоқ масофага чўзилиб кетганлигининг ҳисобига электр энергиясини қуввати камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари аҳолининг кўпайиши ҳисобига янги қурилаётган хонадонларга ўз ҳисобларидан ностандарт электр узатиш ҳаво тармоқлари қурилган.

Порашт қишлоғида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун 1 км 10 кВли ҳаво тармоғи қуриш, 1 дона трансформатор пункти ўрнатиш ва 0,4 кВли ҳаво тармоғини тўлиқ реконструкция қилиш зарур.

Фориш тумани, Э.Камолов МФЙнинг Порашт қишлоғи аҳоли истеъмолчиларининг мурожаатидаги муаммолар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан келгуси йилларда босқичма-босқич амалга оширилишини маълум қиламиз.

Юзага келган ноқулайликлар учун Фориш тумани, Порашт қишлоғи аҳолисидан узр сўраймиз.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.