Дўстлик туман ДХМ: кунига 150 нафаргача фуқарога давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Улашиш:

Хушмуомалалик ҳар бир одамнинг кўнглига йўл топадиган фазилат. Айниқса, давлат хизматига эҳтиёж сезиб келаётган фуқароларни «Келинг, нима хизмат» дея, очиқ чеҳра билан қарши олсангиз бас. Ҳатто, ҳаёт ташвишларидан ҳориган одамнинг ҳам кайфияти кўтарилади. Чунки, бу миллатимиз эъзозлаган қадрият.   

Дўстлик туман  давлат хизматлари марказига кунига 100-140 нафар фуқаро давлат хизматларидан фойдаланиш учун ташриф буюрмокда. Марказ ходимлари туман аҳолисига жорий йил ўтган 9 ойида 17 901 та давлат хизмати кўрсатиб, фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилаяпти. Айниқса, тадбиркорларимизга фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳунармандларларнинг устахоналарига табиий  газ, электр энергияси ўтказиш каби кўрсатилаётган хизматлар белгиланган регламент асосида ўз вақтида амалга оширилмоқда. 

Шу кунгача 577 та юридик, оилавий корхоналар ва якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлар рўйхатдан ўтказилган, 17 324та бошқа  давлат хизматлари кўрсатилди.  

Шокир Тавбаев  - Дўстлик туман ДХМ директори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.