Юнусободда икки автомобил қурилиш ҳандағига тушиб кетди

Улашиш:

8 июль куни тахминан соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида қурилаётган янги бинонинг пойдевори учун қазилган ҳандақнинг бир четида ер ўпирилиш ҳодисаси содир бўлган.

Натижада ҳандақ четидаги йўлда турган «Матиз» ва «Спарк» русумли автомобиллар ҳандақ ичига тушиб кетган.

Ҳодиса тўғрисида ФВВга хабар келиб тушмаган. Тарқалган хабар юзасидан воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ ходимлари чиқиб, ўрганиш ишларини олиб боришган. Автомобиллар махсус техника ёрдамида ҳандақдан чиқариб олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.