МИБ томонидан 26 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари амалда тамомланди

Улашиш:

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, суд  ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида, сифатли ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, аҳолининг одил судловга ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2020 йил 24-ноябр кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПФ-6118-сонли фармони эълин қилинди.

Айни пайтда, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш тақозо этилмоқда.

Фармонга мувофиқ Бу борада, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — Бюро) тузилмаси ҳамда ваколатларини мақбуллаштириш, унинг иш услубини тубдан қайта кўриб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш зарурияти юзага келди. Мазкур фармон Бюронинг олдига қўйган мақсад ва режаларини амалга оширишда бир қатор йингилликлар ва қулайликлар яратиб беради. Бунинг натижасида ўтган йил давомида биргина Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан 26 мингдан зиёд  601 млрд сўмдан ортиқ ижро ҳужжатлари амалда тамомланишига эришилди. Бундан ташқари фармонда келтириб ўтилган вазифалар билан бир қатор ижро ҳужжатлари бўйича 2020-йил 1-декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва белгиланган миқдорда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига пропорционал тартибда йўналтирилади.Бу эса ўз навбатида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.