Алимент тўлиқ ундирилди ва оила яраштирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими томонидан ажрашган оилаларни тиклаш, вояга етмаган фарзандларнинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ФИБ Жиззах туманлараро судининг 15.10.2020 йилдаги суд қарорига асосан қарздор А.Абдуллаев ҳисобидан, ундирувчи Г.Абдуллаева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур қарздорлик тўлиқ ундирилиб оилалар ўзаро келишганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан ижро хужжати тамомланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.