Қозоғистонда аянчли ҳодиса: 11 киши Сирдарёда чўкиб кетди

Улашиш:

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Сирдарё дарёсида чўмилаётган 11 киши сузиш учун белгиланмаган жойда чўмилаётиб чўкиб кетди.

Бу ҳақда «Казинформ» Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари 6 нафар жасадни сувдан олиб чиқди (шахси ва ёши аниқланмоқда), беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Воқеа жойига 144 киши, 16 та техника, 6 та сузиш иншооти ва дронлар жалб этилган: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, маҳаллий ижроия органлари ходимлари ишламоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни сув ҳавфсизлиги чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.