МИБ қарздорлик суммаларини масофадан ундирмоқда

Улашиш:

Юртимизда одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони эса бу борада ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.  

Мазкур ҳужжатга асосан Мажбурий ижро бюросининг туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлимлари ташкил этилган. Жумладан, бюронинг Жиззах туманлараро бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида берилган қарздор жисмоний шахслардан маъмурий жарималар, солиқ қарзи ва давлат божини ундириш қарздорларнинг яшаш жойи ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш орқали масофадан туриб амалга ошириб келинмоқда.  

Жорий йилнинг март ойида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида берилган қарздор жисмоний шахслардан 2 миллиард 600 миллион сўм маъмурий жарималар, солиқ қарзи ва давлат божлари ундирилди.  

Биргина мисол: Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2023 йил 17 мартдаги қарздор О.С.дан 7.5 миллион сўм маъмурий жаримани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси қарздор билан “CALL CENTER” орқали боғланиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгач, қарздор томонидан маъмурий жарима тўлиқ қопланди.  

Вилоятда бюронинг Жиззах туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлими томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.