Ўзбекистонда бензин нархи июль ойида қанчага қимматлашгани маълум бўлди

Улашиш:

Ўзбекистонда 2021 йилнинг июль ойида бензин нархи ўртача 4 фоизга, пропан эса 5,5 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Қўмита маълумотларида келтирилишича, 2021 йил бошидан нархларнинг сезиларли ошиши бензин (21,6 фоиз) ҳамда шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари (8,4 фоиз) нархларида қайд этилди.

Йиллик нисбатда эса инфляцион жараёнлар бензин (1,4 баробар), шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари (18,9 фоиз) ҳамда ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари (15,8 фоиз) нархларида яққол намоён бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.